platina.uz
Жамият

Фарғонада тоға-жиян наркосавдогарлар ушланди

ДХХ, божхона ва Ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда тезкор тадбир ўтказилди. 

Фарғонада тоға-жиян наркосавдогарлар ушланди

Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва Ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Қўқон шаҳрида яшовчи, 2002 й.т. фуқаро бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли автомашина Учкўприк тумани ҳудудида текширилди.

Натижада, унинг салонида 4 кг 41 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди. Шунингдек, мазкур фуқаронинг уйидан ҳам 867 гр “гашиш” моддаси олинди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситалари унинг 1980 й.т. тоғасига тегишли эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу заҳри қотил қўшни республикадан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid