platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

Президент Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади. 

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 15 май куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Тадбир давомида кўп томонлама ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида ҳамда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва сунъий интеллектни амалда қўллаш борасида янада кенгайтириш хусусида сўз юритилади.

Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.

Тадбир якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid