Ориф Бўтаев янги лавозимда иш бошлади
МКбанк бошқаруви раиси бошқа ишга ўтиши муносабати билан хайрлашув тадбири ташкил этилди.

Бугун “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси Ориф Алибоевич Бўтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан хайрлашув тадбири ташкил этилди.

Ориф Алибоевич 2020 йилдан буён бошқарув раиси сифатида самарали фаолият юритиб, қатъий, масъулияти, бой тажрибаси билан банк ривожи, замонавий хизматларни кенгайтириш ҳамда жамоа салоҳиятини ошириш йўлида муносиб ҳисса қўшди.

МКбанк жамоаси О.Бўтаевга билдирилган ишонч, оқилона раҳбарлик ва кўп йиллик меҳнати учун самимий ташаккур билдириб, келгусидаги фаолиятида улкан муваффақият ва янги зафарлар тилайди.
