platina.uz
Иқтисод

Марказий банкка оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Лойиҳа билан молия бозорида юзага келадиган фавқулодда вазиятлар шароитида тезкор ҳуқуқий чоралар кўриш мақсадида Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кучга киришига оид қоидалар белгиланади. 

Марказий банкка оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Марказий банк фаолияти такомиллаштирилалди.

Қонунчилик палатаси мажлисида Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг мустақиллиги ва банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Марказий банк, унинг ҳудудий бош бошқармалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори асосида ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини мажбурий келишиш ҳамда кредит ташкилотлари учун пруденциал нормативларни, корпоратив бошқарувни, таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир ва бошқа талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси билан молия бозорида юзага келадиган фавқулодда вазиятлар шароитида тезкор ҳуқуқий чоралар кўриш мақсадида Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кучга киришига оид қоидалар белгиланмоқда.

Депутатлар мазкур қонун лойиҳаси банк тизимидаги таваккалчиликларни самарали бошқариш, назорат механизмларини кучайтириш ва замонавий халқаро амалиётларни жорий этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid