platina.uz
Иқтисод

Икки банк ва тўлов ташкилотига жарима қўлланилди

Улар ўрганишлар жараёнида қонунчилик талабларига мувофиқ ишламаган ва қатор камчиликлар аниқланган. 

Икки банк ва тўлов ташкилотига жарима қўлланилди

Марказий банк икки банк ва тўлов ташкилотига жарима қўллади.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2026 йилнинг апрел ойидаги йиғилишлар (жами 6 маротаба) давомида 30 та масала кўриб чиқилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида жами 21 та масала, жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (1 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (15 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 9 та масала кўриб чиқилди.

Хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлар талабларининг бажарилиши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция ҳамда ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.

Қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият ташкил этилмаганлиги ҳамда инспекция ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар учун 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid