platina.uz
Жамият

Судя катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди

У  судланувчиларга нисбатан аниқланган зарар миқдорини қайта баҳолаш тўғрисида суд ажрими чиқариш, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ваъдаси эвазига пул сўраган. 

Судя катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди

Судя катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди.

Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бойлик орттирмоқчи бўлди.

У жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш тўғрисида суд ажрими чиқариш орқали камайтириб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва дастлабки тергов даврида қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни ваъда берган.

Эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid