platina.uz
Жамият

Когон тумани ҳокими ўринбосари қўлга олинди

Амалдор экин майдонларига келадиган сувни очиб бериш ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслиги ээвазига пора талаб қилган. 

Когон тумани ҳокими ўринбосари қўлга олинди

Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан ушланди.

Жумладан, Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тамагирлик йўли билан 12 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер “Қум Султон” массивида жойлашган экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли, экин ерларини сув билан таъминлашда ёрдам беришини сўраб ушбу ҳоким ўринбосарига мурожаат қилган.

Мансабдор шахс эса экин майдонларига келадиган сувни очиб беришини ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини айтиб, эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳозирда туман ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid