Рақамли технологиялар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Аюбхон Султонов Президент Администрациясида молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект департаментида фаолият олиб борган.

Рақамли технологиялар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, Султонов Аюбхон Орифхон ўғли Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Аюбхон Султонов Буюк Британиянинг Кардифф Метрополитан университетида таҳсил олган.
Шунингдек, у Рақамли технологиялар вазирлигида бошқарма бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект департаментида фаолият олиб борган.
Аввалги ўринбосар Олимжон Умаров Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари бўлди.
