platina.uz
Маданият

"Иқтидор" танлови: ғолиб жамоа хорижга таълим саёҳатига юборилади

Республика "Келажак" маркази томонидан ўтказилаётган ушбу танловда бу йил 13 665 та жамоа (109 320 нафар ўқувчи) иштирок этиш истагини билдирди. Барча босқичларда мусиқа асарлари миллий чолғуларида жонли ижро этилади. 

"Иқтидор" танлови: ғолиб жамоа хорижга таълим саёҳатига юборилади

Айни кунларда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Иқтидор” мактаб ансамбли республика танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Келажак” маркази томонидан ўтказилаётган ушбу танловда бу йил 13 665 та жамоа (109 320 нафар ўқувчи) иштирок этиш истагини билдирди.

Уч босқичдан иборат танловда умумий ўрта таълим мактабларининг 6-10 синф ўқувчилари 5-8 нафардан ошмаган таркибда жамоавий тарзда ўз истеъдодларини намоён қилишмоқда. Танловнинг ўзига хос аҳамияти шундаки, барча босқичларда мусиқа асарлари миллий чолғуларида жонли ижро этилади. Бу эса ўзбек миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаш қолиш, уни ривожлантириш ҳамда давом эттиришга хизмат қилади.

Ҳудудий босқичида жамоаларнинг ижроларини Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Муножатхон Йўлчиева, Ўзбек миллий мусиқа институти профессор-ўқитувчилари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илёс Арабов, Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Фарангиз Маҳмудова, Шомаҳмуд Шораҳмедов, Дониёр Юнусов ва Сирожиддин Усманов сингари соҳанинг малакали мутахассислар томонидан баҳолаб борилмоқда. Ҳакамлар хулосасига кўра, 1-ўринни қўлга киритган жамоа танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Танловнинг ҳудудий босқичини очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир жамоанинг чиқиши телекўрсатув тарзида тўлиқ тасвирга олинмоқда. Ҳар бир ҳудудга бағишланган таҳлилий кўрсатувлар танловнинг расмий YouTube саҳифасига жойлаштириб борилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон 24” ҳамда “Менинг юртим” телеканалларида ҳар бир ҳудудга бағишланган 10 дақиқалик махсус кўрсатувлар эфирга узатилади.

Танловнинг республика босқич жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳал қилувчи босқичида биринчиликни эгаллаган жамоа хорижга таълим саёҳатини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида, ўтган йили Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактабининг “Ёш ҳаваскорлар” жамоаси ғолиб бўлиб, Озарбайжон давлатларида таълим саёҳатида бўлиб қайтишган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid