platina.uz
Жамият

Қашқадарё вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Шуҳрат Муратов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди.

Муратов Шуҳрат Кахарович — Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шухрат Муратов 1978 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Қарши давлат университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Қарши шаҳридаги “Алп Техно Сервис” хусусий корхонаси раҳбари сифатида фаолият юритган.

Аманов Ойбек Анварович — Қашқадарё вилояти ҳокимининг чўл ҳудудлари ва аграр соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ойбек Аманов 1984 йил Деҳқонобод туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

У тайинловга қадар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid