platina.uz
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Асилбек Худоёров бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан озод этилган.

Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Элдор Эркинович Адилов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент фармони имзоланди.

Бунга қадар у Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимида ишлаган.

Э.Адилов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Асилбек Худоёров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилган. У 2024 йил февралда тайинланган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid