Ўзбекистон Биринчи хоними Малайзия қироличаси билан учрашди
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Биринчи хоними Малайзия қироличаси билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва мамлакатимизга ташриф билан келган Малайзия қироличаси Ража Зарит Софианинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати, ноёб ижод намуналари, миллий либослар билан танишди, шунингдек, халқимизнинг бой анъана ва урф-одатлари ҳақида батафсил маълумот олди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган суҳбат давомида хонимлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
