platina.uz
Жамият

Фермер 800 млн сўмга ер сотмоқчи бўлганда ушланди

У ўзига тегишли хўжаликнинг 7,7 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган. 

Фермер 800 млн сўмга ер сотмоқчи бўлганда ушланди

Фермер 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлди.

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 7,7 гектар ер майдонини 1972 й.т. фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 млн сўм талаб қилиб, муқаддам 520 млн сўм олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 280 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid