platina.uz
Жамият

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари қўлга олинди

У мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул олган. 

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари қўлга олинди

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди.

Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқародан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс 1987 й.т фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 132 м² ер майдонида қурилган, лекин фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid