platina.uz
Сиёсат

Марказий Осиё туризм ҳалқаси тузилади

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар кенгаши 59-йиғилишининг очилиш маросимида шу ҳақда таклиф киритди.

Марказий Осиё туризм ҳалқаси тузилади

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар кенгаши 59-йиғилишининг очилиш маросимида Марказий Осиё давлатларини бирлаштирадиган туристик макон – “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратиш ташаббусини илгари сурди.

“Яқинда Тошкент шаҳрида очилган Марказий Осиёнинг илм-фан ва маънавий хазинаси сифатида эътироф этилаётган Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда барпо этилган буюк аллома Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси юртимизнинг янги дурдоналарига айланди. Бундай мажмуалар қўшни мамлакатларда ҳам бунёд этилмоқда”, деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар, Осиё тараққиёт банки ва бошқа ҳамкорларни туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳалар портфелини шакллантириб, биргаликда молиялаштиришга чақирди.

“Дунёдаги нотинчлик туфайли миллионлаб сайёҳлар хавфсиз йўналишларни қидирмоқда. Марказий Осиё зиёрат, маданий, гастрономик, этно, экстремал, тиббиёт каби туризм йўналишларида катта салоҳиятга эга”, деди Президент.

Ўзбекистон мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратиб, зарур инфратузилма, сервис, виза ва транспорт, энг муҳими, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширди. Бунинг ҳисобига ўн йил ичида Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими 6 карра ошиб, 12 миллион нафарга етди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid