platina.uz
Маданият

АҚШда Юлдуз Усмоновага қарши кампания бошланди

Бунга хонанданинг антисемитизм бўйича баёнотлари сабаб бўлган. Усмонованинг визасини бекор қилиш бўйича АҚШ давлат котибига сўров жўнатилди. 

АҚШда Юлдуз Усмоновага қарши кампания бошланди

9 май куни Ню-Йоркнинг Брайтон-Бич туманида концерт беришни режалаштираётган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага қарши кампания бошланди.

Ню-Йорк штати губернаторлигига номзод, Нассау округи губернатори Брюс Блейкман ва Ню-Йорк штати ассамблеяси аъзолари Майкл Новахов ва Алек Брук-Красни санъаткорнинг чиқишига қарши чиқишди.

Кампания ташкилотчиларининг сўзларига кўра, улар Юлдуз Усмоновага унинг оммавий антисемитизм баёнотларидан воз кечишни ва узр сўрашни таклиф қилишган. Бироқ хонанда рад жавобини берган.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога Усмонованинг барча АҚШ визаларини бекор қилишни сўраб хат юборилди.

Бугун (4 май) Ню-Йоркда ушбу кампанияга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid