platina.uz
Жамият

Андижонда сохта прокуратура ходими қўлга олинди

У касб-ҳунар мактабида ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш маркази очиш учун гувоҳнома олиб беришини айтиб, таниши орқали пора олган. 

Андижонда сохта прокуратура ходими қўлга олинди

Андижонда сохта прокуратура ходими қўлга олинди.

Бош прокуратуранинг шахсий хавфсизлик бошқармаси, Андижон вилоят Департаментининг Олтинкўл тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, Олтинкўл тумани ММТБга қарашли 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Х.Э. Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўзининг мурожаатида Олтинкўл туманида яшовчи “Отабек” исмли шахс ўзни Андижон вилояти прокуратурасида ишлашини билдирган “Абдураҳмон” исмли таниши орқали ариза муаллифи раҳбарлик қилиб келаётган касб-ҳунар мактабида ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш маркази очиш учун гувоҳнома олиб беришини билдириб, бунинг эвазига 10.000 АҚШ доллари талаб қилиб, талаб қилинган пуллар ҳисобидан 4.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Гумонланувчи О.М. нинг аризасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Ю. гумонланувчи О.М. дан 4.000 АҚШ доллари олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўрганишлар давомида қўлга олинган фуқаро А.Ю. давлат идораларида, шунингдек, прокуратура органларида ишламаслигини, алдов йўли билан олинган пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфламоқчилигини билдирган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid