Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Инжигул Сабурова вафот этди
У опера санъати намояндаси, профессор Женисбек Пиязовнинг волидаси эди.

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Инжигул Сабурова 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Инжигул Сабурова маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилиб кўплаб шогирдларни етиштирди.
Маълумот учун: Инжигул Сабурова Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти, опера санъати намояндаси, профессор Женисбек Пиязовнинг волидаси эди.
