Наманганда 24 майдан "Гуллар фестивали" бошланади
Унда шаҳар 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилади.

Жорий йил 24 майдан 12 июлга қадар Наманган шаҳрида "65-Халқаро гуллар фестивали" бўлиб ўтади.
Унда шаҳар 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилади ва фестивал дастуридан – ҳар куни қизғин тадбирлар, жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар ҳамда Fashion Week 2025 – йирик модалар ҳафталиги жой олган.
Фестивал дастуридан ҳар куни қизғин тадбирлар ўрин олган. Жумладан:
- 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилган шаҳар
- Жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар
- Fashion Week 2025 – йирик модалар ҳафталиги
- Халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари
- Илмий-амалий конференциялар ва семинарлар
- Катталар ва болалар учун спектакллар ва цирк томошалари
- Халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари
- Кулгу кечалари
- “Дунё таомлари Наманганда” – гастрономик туризм тадбирлари
- "Лаванда сайли" ва дрон-шоулар шулар жумласидан.
