platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорлик бўйича декларация имзоладилар

Иқтисодиёт, саноат, илмий ва технологик ҳамкорлик, дипломатик кадрларни тайёрлаш ва бошқа масалаларда икки томонлама келишувларга эришилди. 

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорлик бўйича декларация имзоладилар

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабишнинг тор доирада ва икки мамлакат делегациялари иштирокида музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Чехия ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси ушбу ташриф Ўзбекистон – Чехия муносабатлари тарихида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беришини алоҳида таъкидлади.

Барча соҳаларда ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ҳукуматлар, вазирликлар ва идоралар даражасида яқин алоқалар ўрнатилди, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

Парламентларда “Дўстлик гуруҳлари” ташкил этилган. Ҳукуматлараро комиссия самарали ишламоқда.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш қарийб икки баробарга ошди. Мамлакатимизда Чехия капитали иштирокида 37 та қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бир қатор янги кооперация йўналишлари бўйича иш олиб борилмоқда.

Ўзаро савдо ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Товар айирбошлашни, шу жумладан, маҳсулот турларини кенгайтириш орқали 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорликни илгари суриш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, иқтисодиёт, саноат, илмий ва технологик ҳамкорлик, дипломатик кадрларни тайёрлаш, метрология лабораториясини биргаликда лойиҳалаштириш ва ташкил этишни қўллаб-қувватлаш, метрология соҳасидаги илмий-инновацион ҳамкорлик, геология соҳасидаги ҳамкорлик, электропоездларни етказиб бериш тўғрисида ва бошқа икки томонлама келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid