platina.uz
Жамият

Чирчиқда профилактика инспектори қўлга олинди

У дастлаб жиноий гуруҳ томонидан фуқарога етказилган тан жароҳати бўйича ҳолатни "босди-босди" қилиб бериш эвазига 2,7 минг доллар олган. 

Чирчиқда профилактика инспектори қўлга олинди

Профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори жорий йил феврал ойида 1990 й.т. И.Саидов етакчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан 1994 й.т. фуқарога етказилган тан жароҳати бўйича ҳолатни “босди-босди” қилиб бериш эвазига ундан 2700 АҚШ доллари олган ва муқаддам 1000 долларини жабрланувчига берган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, профилактика инспектори жабрланувчига 300 АҚШ доллари берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, профилактика инспекторининг мазкур ноқонуний ҳаракатига алоқадор бўлган ҳамкасбини ҳам жиноят ишига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid