platina.uz
Жамият

Сирдарёда солиқ бошқармаси мансабдори ушланди

У заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга жарима қўлламаслик ва келгусида раҳнамолик қилиш эвазига пора сўраган. 

Сирдарёда солиқ бошқармаси мансабдори ушланди

Сирдарёда солиқ бошқармасининг мансабдор ходими пора билан ушланди.

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Солиқ бошқармаси комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бўлими билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг шўъба бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланишга уринган. У заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ гўёки 1 млрд сўмдан юқори савдо айланмасини яшириб, мажбурий тўловдан бўйин товлагани важи билан, унга нисбатан сунъий шакллантирилган 145 млн сўм жаримани қўлламаслик ва келгуси фаолиятида раҳнамолик қилиш эвазига унинг раҳбаридан қиймати 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid