Саида Мирзиёева Хивадаги тарихий биноларни кўздан кечирди
Қадимий марказнинг мастер-режаси, ёдгорликларни реставрация қилиш ва музейга айлантириш масалалари муҳокама этилган.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хивадаги тарихий биноларни кўздан кечирди.
Жумладан, Хивада Ичан-қалъадаги асосий объектлар — “Тошҳовли” саройи, Муҳаммад Амин иноқ ва Муҳаммад Аминхон мадрасалари, Жума масжиди, “Кўҳна Арк” мажмуасини кўздан кечирилди.

"Қадимий марказнинг мастер-режаси, шунингдек, ёдгорликларни реставрация қилиш ва музейга айлантириш масалаларини муҳокама қилдик.
Умумий тарихий илдизларимиз, бетакрор миллий ўзлигимизни асраб-авайлаш мақсадида Хоразм вилоятида маданий меросни муҳофаза қилиш дастури ишлаб чиқилади", дейилади хабарда.
Аввалроқ Саида Мирзиёева Президент қарорлари ижросини ўрганиш мақсадида Хоразмга боргани хабар берилганди.

Юздан ортиқ муаммоли масала қисқа фурсатда ўз ечимини топди. Объектларнинг сони ва кўламидан қатъи назар, уларнинг барчаси битта-битта, синчиклаб ва охиригача ўрганиб чиқилиши айтилган.
