platina.uz
Жамият

Наманганда банк бош юрисконсулти қўлга олинди

У кредитини тўлай олмаган клиниканинг гаров сифатида қўйилган мулкларининг аукционга чиқарилишини кечиктиришдан фойда олмоқчи бўлган. 

Наманганда банк бош юрисконсулти қўлга олинди

Наманганда банк бош юрисконсултига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юрисконсулти хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттирмоқчи бўлган.

У Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаганлигидан фойдаланишга уринган. Жумладан, гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юрисконсулт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid