Бешариқ туманига янги ҳоким тайинланди
Новиков аввалроқ Қўштепа туманига раҳбар ҳам бўлган. Президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.

Новиков Илёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунгача Новиков 2018-2024 йилларда Қўштепа тумани ҳокими бўлиб ишлаган.
2024 йил январ ойи охирида президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, ҳокимлар буни режа ҳам қилмаганини айтган ва бош вазирга мазкур туманлар ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширган эди. Ўша пайтда Новиков ҳам ишдан олинганди.
Бешариқ тумани ҳокими Расул Жўраев кеча Ўзбекистон туманига раҳбар бўлиб тайинланганди.
