Аманжол Аяпов Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланди
Қорақалпоғистон Касбий таълим агентлигига ҳам директор тайинланди.

Қорақалпоғистон таълим тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Аяпов Аманжол Тлепович - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.
Аманжол Аяпов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Касбий таълим агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.
Айимбетов Байрамбай Шарапатдинович - Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Байрамбай Айимбетов тайинловга қадар Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида масъул лавозимда ишлаб келган.
