Расулжон Жўраев Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди
У 9 йилдан бери Бешариқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида ҳоким ўзгарди.
Равшанбек Бегматов Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. У 2025 йил 11 мартдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Расулжон Жўраев Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди. У 1973 йилда Риштон туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш мухандислар институтини тугатган.
Бунга қадар у 9 йил давомида (2017 йилдан буён) Бешариқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
