Ангренда юк машинаси ЙТҲ содир этди: 2 киши қурбон бўлди
Яна 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.
Жорий йилнинг 26-апрел куни “А-373” автомобиль йўлининг 93 чи километрида “НОWО” русумли юк машинаси ҳайдовчиси (1995 й.т) Р.Н. ҳаракат вақтида бошқарувини йўқотган ва шу йўналишдаги 4 та транспорт воситалари билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса натижасида, “Сobalt” автомашинасида бўлган ҳайдовчи И.Х. (1975 й.т.) ҳамда йўловчи З.Т. (1986 й.т.) 2 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этганлар.
Қолган транспорт воситаларида бўлган 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб “НОWО” юк машинаси ҳайдовчиси Р.Н. процессуал тартибда ушланган.
У ҳодисада тан жароҳати олмаган.
