platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида ФВВ мансабдори пора билан ушланди

У тадбиркордан жами қиймати 5 млрд сўмдан ошиқ лойиҳалар учун 63 минг доллар "улуш" талаб қилган. 

Тошкент вилоятида ФВВ мансабдори пора билан ушланди

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган мансабдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент вилояти туманларидан биридаги раҳбари пора олаётганда ушланди. У мазкур туман ҳудудидан оқиб ўтувчи 3 та сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бетон плитали йўл ўтказгичлари қуриш бўйича умумий қиймати 5,04 млрд сўмлик тузилган шартномаларни гўёки вазирликдаги ҳамкасблари орқали маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга олиб берганлигини рўкач қилиб, унинг раҳбаридан 63 минг АҚШ доллари миқдорида “улуш” талаб қилган ва жорий йилнинг март-апрел ойларида 24 минг долларини олган.

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. У талаб қилган пул маблағидан 25 минг долларини ўзининг “Tracker” русумли хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid