Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди
Йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосарлари – полковниклар Диёрбек Саттаров ва Рустам Мирзаев иштирок этган.

Бухоро вилоятида хизмат фаолияти давомида жиддий камчиликларга йўл қўйган 17 нафар раҳбарнинг келгусидаги хизмат фаолиятини қайта кўриб чиқиш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.
24 апрел куни Ички ишлар вазири ўринбосарлари – полковниклар Диёрбек Саттаров ва Рустам Мирзаев раислигида Бухоро шаҳридаги Шайх ул-Олам маҳалласида жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида амалий ўрганишлар ўтказилган.
Жараёнда “Чилонзор тажрибаси” асосида ҳудудни кичик секторларга бўлиш, ҳар бир хонадон билан индивидуал ишлаш ва манзилли профилактик тадбирларни ташкил этиш масалалари таҳлил қилинган.
Сўнг Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида йилнинг биринчи чораги якунларига бағишланган кенгайтирилган, танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтган.
Чорак якунлари бўйича хизматда юқори натижаларга эришиб, ҳамкасбларига намуна бўлаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам рағбатлантирилган.
