platina.uz
Жамият

Тошкентда 8 минг доллар талаб қилган электр муҳандислари ушланди

Улар МЧЖ раҳбаридан ҳисобланган 400 млн сўм жаримани 65 млн сўмга тушириб бериш эвазига пора сўрашган.  

Тошкентда 8 минг доллар талаб қилган электр муҳандислари ушланди

Электр тармоқлари корхонаси муҳандисларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Тошкент шаҳри туманларидан биридаги электр тармоқлари корхонасининг 2 нафар муҳандиси тижорат банк филиали биносида ўрнатилган электр ҳисоблагич нотўғри схема орқали тармоққа уланганлиги натижасида электр энергияси хато ҳисобланаётганлиги бўйича далолатнома расмийлаштиришган.

Улар электр ҳисоблагични тармоққа улаган МЧЖ раҳбаридан мазкур далолатнома бўйича ҳисобланган 400 млн сўм жаримани 65 млн сўмга тушириб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда муҳандислар сўралган пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid