platina.uz
Иқтисод

Уй-жой нархлари индекси бирламчи бозорда 4,4 фоизга пасайди

Бунга қуриб битказилган хонадонлар сонининг 135 мингтага етиб, 2024 йилга нисбатан 35 мингтага ошиши сабаб бўлган. 2025 йилда тижорат банклари томонидан 21,2 трлн сўм ипотека кредити ажратилди. 

Уй-жой нархлари индекси бирламчи бозорда 4,4 фоизга пасайди

Марказий банк 2025 йилда Ўзбекистон уй-жой бозори асосий тенденцияларни эълон қилди.

2025 йилда тижорат банклари томонидан 21,2 трлн сўм ипотека кредити ажратилди — бу 2024 йилга нисбатан 24 фоизга кўп. Кредитларнинг 72 фоизи бирламчи бозордаги янги уй-жойларни сотиб олишга йўналтирилган.

Ипотека кредитлари қолдиғи 79,4 трлн сўмга етиб, 2017 йилга нисбатан 8,2 баробарга ошган. Шу билан бирга, ипотека кредит олувчиларнинг 50 фоиздан юқори дастлабки бадал билан иштирок этиш улуши 22 фоизга ошган.

Қуриб битказилган хонадонлар сонининг 135 мингтага етиб, 2024 йилга нисбатан 35 мингтага ошиши натижасида уй-жой нархлари индекси бирламчи бозорда 4,4 фоизга, иккиламчи бозорда 5,9 фоизга пасайиб, нархлар барқарор фазага ўтган.

2025 йилда Тошкент шаҳрида бир квадрат метр уй-жойнинг ўртача нархи 14,9 миллион сўмни, ўртача ойлик иш ҳақи эса 10,7 миллион сўмни ташкил этган. Бошқача айтганда, ўртача иш ҳақи бир квадрат метр уй-жой нархининг 72 фоизини қоплай олади. 2024 йилда эса бу кўрсаткич 58 фоизни ташкил қилган эди, яъни ўтган йилга нисбатан уй-сой сотиб олиш имконияти 14 фоизга яхшиланган.

Қарз олувчилар томонидан ойлик тўловларни қайтариш графигига нисбатан 3,2 баробар кўп миқдорда (9,4 трлн. сўм) ипотека кредити қарздорликлари сўндирилган

2040 йилгача ҳар йили қуриладиган уй-жойлар сонини 421 мингтага етказиш ва ипотека портфелини 56,7 млрд долларга ошириш вазифалари белгиланган.

Йил давомида 135 мингта хонадон қуриб битказилди (2024 йилга нисбатан 35 мингтага кўп). Шундан 37,2 мингтаси Тошкент шаҳри, 12,9 мингтаси Самарқанд ва 10,6 мингтаси Фарғона вилоятига тўғри келади.

2025 йилда уй-жой олди-сотди шартномалари сони 295,4 мингтани ташкил этиб, 15,2 фоизга ўсди. Ушбу шартномаларнинг 23,8 фоизи ипотека кредитлари ёрдамида амалга оширилган.

Ипотека кредитларининг энг юқори улуши Тошкент шаҳри (32%), Андижон (7%) ва Фарғона (7%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

​Энг кам улуш Сирдарё (2%) ва Жиззах (3%) вилоятларида қайд этилган.

Йил давомида пудрат ташкилотларига 4,4 трлн сўм кредит ажратилган. Бу маблағларнинг 40 фоизи (1,7 трлн сўм) махсус массивларда 16,7 минг хонадонли 304 та уй-жой қурилишига йўналтирилган.

​Қурилишни молиялаштиришда асосий улуш "Ўзсаноатқурилишбанк" (19,9%), "Миллий банк" (17,6%) ва "Агробанк" (16%) ҳиссасига тўғри келган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid