Энг кўп даромад топган хусусий телеканаллар рўйхати эълон қилинди
Ўтган йилда телеканалларнинг даромади 2024 йилга нисбатан сезиларли даражада пасайгани ёки ўсиши секинлашгани қайд этилди.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир қатор хусусий (нодавлат) телеканалларнинг 2025 йилдаги даромади, соф фойдаси ҳамда тўлаган солиқларини ўрганилди. Бу ҳақда Pinkod нашри очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда маълумот берди.
Таҳлилларга кўра, ўтган йилда телеканалларнинг даромади 2024 йилга нисбатан сезиларли даражада пасайгани ёки ўсиши секинлашгани қайд этилди.
Sevimli TV
Sevimli TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган MASTER MEDIA PRODUCTION AND BROADCAST МЧЖ 2025 йилда 243 млрд 617 млн сўм даромад топган (2024 йилга нисбатан 4,44% ошган). Шундан 82 млрд 133 млн сўм соф фойда ҳисобланади (2024 йилга нисбатан 4,1% тушган).
Корхона 2025 йилда жами 50 млрд 179 млн сўм солиқ тўлаган (2024 йилга нисбатан 0,73% ошган).
ZO‘R TV
ZO‘R TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган TELERADIOKOMPANIYA ZO‘R МЧЖ 2025 йилда 199 млрд 677 млн сўм даромад топган (2024 йилга нисбатан 2,01% тушган). Шундан 53 млрд 657 млн сўм соф фойда ҳисобланади (2024 йилга нисбатан 24,64% тушган).
Корхона 2025 йилда жами 27 млрд 917 млн сўм солиқ тўлаган (2024 йилга нисбатан 30,85% ошган).
Uzreport TV
Uzreport TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган UZREPORT AXBOROT AGENTLIGI МЧЖ 2025 йилда 113 млрд 741 млн сўм даромад топган (2024 йилга нисбатан 75,99% ошган). Шундан 444 млн 972 минг сўм соф фойда ҳисобланади (2024 йилга нисбатан 51,08% тушган).
Корхона 2025 йилда жами 9 млрд 359 млн сўм солиқ тўлаган (2024 йилга нисбатан 56,5% ошган).
Milliy TV
Milliy TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган UNIVERSAL CONTENT HUB МЧЖ 2025 йилда 101 млрд 822 млн сўм даромад топган (2024 йилга нисбатан 26,01% тушган). Телеканал 2025 йилда соф фойда кўрмаган, аксинча йилни 2 млрд 935 млн сўм зарар билан ёпган.
Корхона 2025 йилда жами 27 млрд 843 млн сўм солиқ тўлаган (2024 йилга нисбатан 42,57% ошган).
MY5 TV
“Mening yurtim” (MY5) телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган OZOD YURT TO‘LQINLARI МЧЖ 2025 йилда 86 млрд 224 млн сўм даромад топган (2024 йилга нисбатан 21,55% тушган). Шундан 1 млрд 304 млн сўм соф фойда ҳисобланади (2024 йилга нисбатан 70,55% тушган).
Корхона 2025 йилда жами 11 млрд 695 млн сўм солиқ тўлаган (2024 йилга нисбатан 16,55% ошган).
Renessans TV
Renessans TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган RENESSANS TV МЧЖ 2025 йилда 19 млрд 113 млн сўм даромад топган (2024 йилга нисбатан 16,18% тушган). Шундан 1 млрд 863 млн сўм соф фойда ҳисобланади (2024 йилга нисбатан 48,26% тушган).
Корхона 2025 йилда жами 4 млрд 218 млн сўм солиқ тўлаган (2024 йилга нисбатан 3,87% ошган).
2025 йил якунларига кўра, энг кўп даромад ва соф фойда олган ҳамда энг кўп солиқ тўлаган телеканал сифатида Sevimli TV қайд этилди.
