platina.uz
Сиёсат

“Айримлар ҳали ҳам “уйғонгани йўқ” – Шавкат Мирзиёев

Президент биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилмоқда.

“Айримлар ҳали ҳам “уйғонгани йўқ” – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Президент нуфузли “Иқтисодий эркинлик индекси”да Ўзбекистон 14 поғона юқорилаб, илк бор “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторидан жой олганини эътироф этган.

“Бунинг учун қандай қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтганимизни билганлар билади. Умуман, йил бошидан эришилган натижалар, кўрсаткичлар меҳнатимизга яраша бўлди. Лекин ишламай қуруқ ойлик олиб ўтирганлар ҳам ишлаганлар билан “битта поездда кетяпти”. Замон, иқтисодиёт ва одамлар талаби кун сайин ортмоқда. Йилнинг учдан бири ўтиб бўлди. Афсуски, айримлар ҳали ҳам “уйғонгани йўқ”, – деди Президентимиз.

Биринчи чорак якуни билан ялпи ички маҳсулот 8,7 фоизга, саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,1 фоизга ўсган. Экспорт 5,8 миллиард долларни, хорижий инвестиция ҳажми эса 13,7 миллиард долларни ташкил қилган. Инфляция йиллик ҳисобда биринчи марта 7,1 фоизгача пасайган.

Буларнинг ҳисобига январ-март ойларида бюджет даромадлари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 103 триллион сўмга етган. Маҳаллий бюджетларда қўшимча 2,2 триллион сўм маблағ шаклланган. Шундан 1,4 триллион сўм туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid