platina.uz
Жамият

Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар билан ушланди

У кредит таъминоти учун гаровга қўйилган мулкларни аукцион ва тўғридан-тўғри сотувга чиқариш ваколатига эга бўлгани ҳолда шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган. 

Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар билан ушланди

Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди.

Республикадаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари кредит таъминоти учун гаровга қўйилган мулкларни аукцион ва тўғридан-тўғри сотувга чиқариш ваколатига эга бўлгани ҳолда, хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган.

У кредит таъминоти учун гаровга қўйилган, Асака туманида жойлашган, умумий баҳоси 16,8 млрд сўмлик хусусий даволаш марказининг 4 қаватли биноси аукцион савдо платформасида сотувдан қайтганлигидан фойдаланган. Бино нархини 12 млрд сўмга туширган ҳолда, банк ташкилоти ҳисобига олиб, маҳаллий тадбиркорга аукцион савдоларисиз 7 йил муддатга фоизсиз кредит ҳисобидан олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid