platina.uz
Жамият

Исроил ва Болгарияга юбориш эвазига пул талаб қилганлар ушланди

Қашқадарёлик шахс икки фуқарони Исроилга ишлаш учун юбориш ва ишчи визасини ўзининг танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари сўраган. 

Исроил ва Болгарияга юбориш эвазига пул талаб қилганлар ушланди

Чет элга иш юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Навоий ва Қашқадарё вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Хатирчи туманида яшовчи, 2006 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, барча ҳужжатларни ўзи тайёрлаган ҳолда, уни Болгария давлатига ишга юбориш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Китоб туманида ҳам шу каби ҳолат фош этилди. Хусусан, Тошкент вилоятида яшовчи, 1997 й.т. шахс 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Исроил давлатига ишлаш учун юбориш ва ишчи визасини ўзининг танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс Қашқадарё вилоятига бориб, сўралган пул маблағи ҳисобидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid