platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Рим Гиниятуллин вафот этди

У Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош бошқарма бошлиғи, сув хўжалиги вазири ўринбосари ва бошқа лавозимларда ишлаган. 

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Рим Гиниятуллин вафот этди

Давлат ва жамоат арбоби, меҳнат фахрийси Рим Гиниятуллин шу йилнинг 19 апрел куни 83 ёшида вафот этди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев унинг вафоти сабаб таъзия билдирди.

Рим Гиниятуллин 1943 йил 18 сентябрда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилди. 1963 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтини (ҳозирги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети) муҳандис-гидротехник йўналиши бўйича тугатди. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон қурилиш вазирлигида оддий ишчи сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу вазирликда уста, бош муҳандис вазифаларида хизмат қилди.

У Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош бошқарма бошлиғи, сув хўжалиги вазири ўринбосари, Давлат режа қўмитаси раисининг ўринбосари, Давлат агросаноат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаб, катта билим ва тажриба орттирди.

Моҳир ташкилотчи раҳбар 1989–1996 йилларда мелиорация ва сув хўжалиги вазири, 1996–1997 йилларда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари каби масъул лавозимларда меҳнат қилиб, мамлакатимизда сув ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш орқали юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшди.

Р.А.Гиниятуллин Оролни қутқариш Халқаро жамғармасида турли раҳбарлик вазифаларида ишлаб, денгизнинг қуриши билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишда жонбозлик кўрсатди.

У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонлари, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари билан мукофотланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid