platina.uz
Жамият

Фарғонада Хитойда ишлаб чиқарилган баъзи ўйинчоқлар савдодан олинди

Улар тамғалаш бўйича белгиланган хавфсизлик меъёрларига номувофиқ экани аниқланди.

Фарғонада Хитойда ишлаб чиқарилган баъзи ўйинчоқлар савдодан олинди

Фарғонада Хитойда ишлаб чиқарилган айрим ўйинчоқлар савдодан олинди. Бу ҳақда Назорат инспекцияси хабар берди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган “Squilshy Jelly Balls” (сиқиладиган желе шарлари) ҳамда “Slime Monster Lab” (слайм) ўйинчоқ маҳсулотлари савдо нуқталаридан олиб қўйилди ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида йўқ қилинди.

Ўтказилган ўрганишлар ва лаборатория синовлари натижаларига кўра, мазкур маҳсулотлар “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент” талабларига, хусусан тамғалаш бўйича белгиланган хавфсизлик меъёрларига номувофиқ экани аниқланди.

Жумладан, маҳсулот ёрлиқларида импорт қилувчи ташкилот ҳақида маълумот, сақлаш усуллари, яроқлилик муддати, сақлаш шартлари ҳамда хавфсизлик чоралари тўлиқ акс эттирилмаган.

Шунингдек, лаборатория таҳлилларида ўйинчоқларнинг ҳид интенсивлиги кўрсаткичи ҳамда ички қисми суюқлик билан тўлдирилган маҳсулотларда суюқлик сизиб чиқмаслиги талаблари бўйича ҳам техник регламент меъёрларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Натижада ушбу маҳсулотлар белгиланган тартибда савдодан чиқарилиб, йўқ қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid