Муҳим ўйинда “Ман. Сити” ғалабага эришди
Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди ва энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.

Англия премьер лигасининг 33-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Арсенал”ни мағлуб этди.
Ушбу ўйин финалга тенг деб баҳоланганди. Чунки шаҳарликларда 1 ўйин кам, орадаги фарқ эса ҳозир 3 очко холос. Агар “Ман. Сити” қолган барча ўйинларни ютса, чемпионликни тортиб олиши мумкин.
Ҳисобни 16-дақиқада Черки очди, аммо улар голни тўлиқ нишонлаб улгурмасларидан Жанлуижи Доннарумманинг қўпол хатоси билан ҳисоб тенглашди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар кўпроқ ҳужум қилишди, чунки уларга ғалаба зарурроқ эди. 65-дақиқада Доннарумма хатосини тўғрилаб, катта бўш ҳудудда очилаётган О’Райлига пас берди. Ушбу ҳужум Ҳоланднинг голи билан якунланди.
Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ва ишончли ҳаракат қилди. У учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Чунки Ҳусанов рақибларнинг бир нечта хавфли ҳужумларини қайтарди.
АПЛ, 33-тур
“Манчестер Сити” – “Арсенал” 2:1
Голлар: Черки, 16, Ҳоланд 65 – Хаверц 18


