platina.uz
Жаҳон

Эрон бир кун аввал очилган Ҳормуз бўғозини ёпди

Бўғоз Ливандаги вақтинчалик сулҳдан кейин очилганди. Лекин Теҳрон АҚШ блокадаси сабаб ҳарбий назоратни тиклашга қарор қилди. 

Эрон бир кун аввал очилган Ҳормуз бўғозини ёпди

Эрон Қуролли Кучлари Қўшма Штатларнинг "қароқчилик" ҳаракатлари туфайли Ҳормуз бўғози устидан ҳарбий назоратни тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда Эрон Ҳарбий Қўмондонлиги Марказий штаб-квартираси вакилининг баёнотида айтилади.

"Аввал эришилган келишувларга мувофиқ, Эрон Ислом Республикаси чекланган миқдордаги нефт танкерлари ва савдо кемаларининг Ҳормуз бўғозидан назорат остида ўтишига рухсат беришга виждонан рози бўлди.

Бироқ, америкаликлар ўз мажбуриятларини бир неча бор бузиб, қароқчилик ва талончилик билан шуғулланишда давом этмоқдалар", дейилади баёнотда (Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизматидан иқтибос келтирган ҳолда).

АҚШнинг ҳаракатлари туфайли "стратегик муҳим бўғоз қуролли кучларнинг тўлиқ назорати остида". АҚШ Эрон портларига ва ундан кемаларнинг тўлиқ ҳаракатланиш эркинлигини тикламагунча, "Ҳормуз бўғозидаги вазият аввалгидек қолади", деб қўшимча қилинади баёнотда.

17 апрел куни тушдан кейин Эрон сулҳ муддати давомида Ҳормуз бўғозининг тижорат кемалари учун тўлиқ очилишини расман эълон қилди. Бунга Ливандаги оташкесим сабаб қилиб кўрсатилган.

Ўша куни кечқурун Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари Ҳормуз бўғози учун янги навигация қоидаларини эълон қилди. Ушбу режаларга кўра, фуқаролик кемалари Теҳрон томонидан белгиланган йўналишлар бўйлаб ва фақат ҳарбийларнинг розилиги билан ҳаракатланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid