Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди
Обиджон Мўминов пойтахтнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига жавобгар бўлади.

Мўминов Обиджон Одилович Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси давлат бошқаруви олий мактабини (магистратура) тамомлаган.
Тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
