Жиззахда ФВБ мансабдори 3 млн сўм билан ушланди
У ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан ҳужжатларни судга юбормаслик ва ошхонани ёпиб қўймасликни ваъда қилган.

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари 3 млн сўм пора олаётганда қўлга тушган.
У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, туман марказида жойлашган ошхонада ўтказилган текширув давомида ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириб, уни ёпиб қўймаслик ҳамда қонуний чора кўрилиши учун тўпланган ҳужжатларни судга юбормаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пулни ошхона раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
