platina.uz
Спорт

ЕЧЛ ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди

"Реал" "Бавария"га қарши драматик ўйинда бир неча бор ҳисобда олдинга чиқди, аммо натижани сақлаб қола олмади.  

ЕЧЛ ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Мадриднинг "Реал" жамоаси Мюнхеннинг "Бавария" клуби меҳмони бўлди. Биринчи ўйинда немислар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

"Реал" ўйин давомида бир неча бор олдинга чиқиб олди, аммо ўйин охирида голлар ўтказворди ва имкониятни бой берди. Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра (2:1, 4:3) "Бавария" жамоаси ярим финалга йўл олди. Немис клуби ярим финалда ПСЖ жамоаси билан куч синашади.

Яна бир ўйинда "Арсенал" "Спортинг" билан тўқнашди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Аввалги учрашувда лондонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

ЕЧЛ. Ярим финал жуфтликлари:

ПСЖ-"Бавария"

"Атлетико Мадрид" -"Арсенал"

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid