platina.uz
Спорт

ЕЧЛ: дастлабки ярим финалчилар номи маълум бўлди

"Барселона" Мадридда ғалаба қозонди, аммо якунда мусобақани тарк этди. 

ЕЧЛ: дастлабки ярим финалчилар номи маълум бўлди

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида дастлабки жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Мадридда "Атлетико" жамоаси "Барселона"ни қабул қилди. "Сивитас Метрополитано" стадионида кечган қизиқарли тўқнашувда каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди, бироқ илк ўйиндаги мағлубият (0:2) туфайли мусобақани тарк этишди. "Атлетико" финал остонасида "Арсенал" — "Спортинг" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

"Ливерпул"га қарши "Энфилд" стадионида кечган учрашувда ПСЖ клуби 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Дастлабки баҳсда ҳам 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган "ПСЖ", икки ўйин натижасига кўра 4:0 ҳисоби билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Луис Энрике шогирдлари финал йўлида "Реал" Мадрид — "Бавария" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боришади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid