Туркиядаги мактабда ўсмир отишма содир этди
Жами 16 киши яраланган. Ўсмир полиция уни воқеа жойида қўлга олишга уринганида ўзини ўлдирган.

Туркиядаги мактабда отишма содир бўлди.
Ўсмир мамлакат жануби-шарқида жойлашган Сиверек шаҳридаги мактабда ўт очди. Шанлиурфа губернатори Ҳасан Силдак журналистларга берган интервьюсида қуролли шахс ўз жонига қасд қилишдан олдин камида 16 кишини, жумладан, ўқувчилар ва ўқитувчиларни яралаганини айтди.
Силдакнинг сўзларига кўра, 19 ёшли собиқ ўқувчи милтиқдан фойдаланган ва ярадорлар шифохонага ётқизилган. Унинг қўшимча қилишича, ярадорлардан 12 нафари ҳали ҳам шифохонада.
2007 йилда туғилган қуролли шахс полиция уни воқеа жойида қўлга олишга уринганида ўзини ўлдирган. У 9-синфга қадар ушбу мактабда ўқиган.
Ҳодиса сабаблари номаълум.
