platina.uz
Жаҳон

Германиядаги ҳарбий музейга ўзбекистонликларнинг кириши тақиқланди

Музей 1960-йилларда Ғарбий Германия армиясининг синов полигони жойлашган жойда ташкил этилган.

Германиядаги ҳарбий музейга ўзбекистонликларнинг кириши тақиқланди

Германиянинг Кобленз шаҳридаги Ҳарбий техника музейига кириш 26 мамлакат фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликлар учун тақиқланди. Чеклов шу йилнинг март ойидан кучга кирган.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўзбекистонликлардан ташқари, қозоғистонлик, рус ва украиналик фуқароларга ҳам ташриф буюриш тақиқланган.

Музей 1960-йилларда Ғарбий Германия армиясининг синов полигони жойлашган жойда ташкил этилган. Бу Европадаги энг йирик ҳарбий-техник коллекциялардан бири бўлиб, собиқ Лангемарк казармаси ҳудудида жойлашган.

Кўргазмалар орасида ФТ 17, Леопард 1 ва 2 асосий жанговар танклари (МБТ), шунингдек, Германия ва НАТО мамлакатларида ишлаб чиқилган прототиплар ва ишлаб чиқаришгача бўлган транспорт воситалари, жумладан, Мардер 2 пиёда жанговар машинаси ва Кампфпанзер 70 танки бор.

Ташриф буюрувчилар кичик қуроллар, артиллерия ва турли зирҳли транспорт воситаларининг намуналарини кўришлари мумкин. Бугунги кунда музейга чипта уч евро туради. Германия армияси аъзолари учун кириш бепул.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid