224 млрд сўмлик Байтқўрғон – Паркент темир йўли қуриб битказилди
23,8 км узунликдаги темир йўл қурилиши доирасида кўприклар, туннел ва инфратузилма объектлари барпо этилди.

Байтқўрғон – Паркент темир йўли қуриб битказилди. Темир йўлда кунига 275 минг нафаргача йўловчи ташиш мумкин.
Жами узунлиги 23,8 км бўлган темир йўли қурилиши 2025 йил аввалида бошланган эди, лойиҳа доирасида кўприклар, туннел ва инфратузилма объектлари ҳам қурилган.
Platina.uz ўрганишларига кўра, 2025 йил июнда мазкур лойиҳа доирасида оптик толали кабел ётқизиш, 2 та бекат учун икки томонлама парк алоқаси, 2 та бекат ва бошқа бекатлар орасида СЦБ қурилмаларини қайта қуриш ишлари учун 18,1 мрлд сўм ажратилган. Буюртмани 1-SON QURILISH-MONTAJ POYEZDI бажарган.
2026 йил бошида эса “Байтқўрғон-Паркент янги электрлаштирилган темир йўли қурилиши” лойиҳасида сунъий иншоотлар, архитектура қурилиш ишлари, ер ишлари учун 206 млрд сўм сарфланган. Ишларни TEMIRYO‘LINFRATUZILMA MAXSUS QURILISH МЧЖ амалга оширган.
