platina.uz
Жамият

Ходимларига “дайди” топишни топширган ИИБ амалдори ишдан олинди

Бу воқеа ИИВ тизимида ходимлар учун юқоридан режа берилиши ҳақида тасаввур уйғотган.

Ходимларига “дайди” топишни топширган ИИБ амалдори ишдан олинди

Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев ходимларга кўчадан “дайди” топиб, маъмурий баённома тузиш бўйича топшириқ бергани учун ишдан олинган.

Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманида ИИ профилактика хизмати раҳбари ходимларига “дайди топ” дея режа бергани ҳақидаги хабар кенг тарқалганди. Бу воқеа ИИВ тизимида ходимлар учун юқоридан режа берилиши ҳақида тасаввур уйғотган.

Лекин ИИВнинг оммавий ахборот вакиллари билан 11 апрелда ўтказган очиқ мулоқотида айтилишича, бундай режалар қўйилмайди, бироқ дайди ва тиланчилар билан ишлаш ИИ ходимларининг вазифаси ва бу вазифани амалга ошириш учун саъй-ҳаракатлар тўхтаб қолмайди.

“Жиноятчиликка қарши кураш – ходимларнинг хизмат вазифаси ҳисобланади. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, сайёҳлар, фуқаролар ва болаларнинг ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун бундай саъй-ҳаракатлар доимо долзарб бўлиб қолади. Лекин видеода раҳбар айтганидек, ходимнинг қариндош-уруғларини таваккал “дайди” қилиб расмийлаштириш имконсиз. Қонунчиликка кўра, бундай ҳолатлар суд орқали ҳал қилинади ва ҳар бир вазият назорат остида бўлади”, деди ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи Шароф Ўролов.

Маълумот учун, охирги рейтингларга кўра, Ўзбекистон хавсизликни ҳис қилиш индекси бўйича дунёда биринчи ўринга чиққан.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid