platina.uz
Жамият

“Техпаспорт”ни нега 5 йилда алмаштириш керак?

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати бошлиғи Зоир Йўлдошев бу ҳақда тушунтириш берди.

“Техпаспорт”ни нега 5 йилда алмаштириш керак?

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати бошлиғи Зоир Йўлдошевнинг тушунтиришича, ҳар 5 йилда автомобиллар қайта рўйхатдан ўтказилмайди. Рўйхатга олингани учун 2-3 миллион сўм миқдорида тўлов ҳам қилинмайди.

11 апрел куни ИИВнинг анъанавий – ҳар чоракда оммавий ахборот вакиллари билан уюштириладиган навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда, жумладан, транспорт воситаларининг техпаспорти ҳар 5 йилда қайта берилиши борасидаги хавотирлар ҳам муҳокама қилинди.

Фото: Platina.uz

“Шунчаки транспорт воситасининг двигател, шасси ва бошқа қисмлари мутаносиблиги, ўзгармагани қайта кўздан кечирилган ҳолда янгидан техпаспорт берилади. Бунинг учун тўлов 400 минг сўмга ҳам етмайди. Бу фақат хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўлга қўйилаётган ташаббус ҳисобланади”, деди Йўлдошев.

Эслатиб ўтиш керак, ҳукуматнинг 2026 йил 30 мартдаги қарори билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 1 апрелдан автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома (техпаспорт) 5 йил муддатга расмийлаштириладиган бўлди.

Аввал машиналарни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома белгиланмаган муддатга (муддатсиз) берилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid