Ўзбекистонлик уч ҳакам жаҳон чемпионатида фаолият олиб боради
Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида ўйинларни бошқаради.

Ўзбекистонлик уч ҳакам жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Ўзбекистонлик ҳакамлар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати фаолият олиб боради.
Хабарингиз бор, 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мундиалда ўзбекистонлик ҳакамлар: Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин эса ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса К гуруҳида иштирок этади.
